Эрдўғон Москва ва Киевни яршатириш ҳаракатида
“Туркия тинчлик ўрнатилмагунча дипломатик саъй-ҳаракатларини давом эттиради”, — деган Президент.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатилгунга қадар дипломатик саъй-ҳаракатларини давом эттиришини айтди. Бу ҳақда Туркиянинг Анадолу агентлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, Туркия Украинадан Қора денгиз орқали ғалла экспорти бўйича келишув доирасида Украина портларини миналардан тозалашда Киевга ёрдам бериши мумкинлиги хабар қилинди.
“Агар керак бўлса, миналардан тозалаш учинчи давлат томонидан амалга оширилиши мумкин. Туркия ёрдам беришга тайёр”, — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, жума куни эрталаб Истанбулда ғалла экспорти учун йўлак яратиш бўйича иккита ҳужжат имзоланган эди.
Ўтган ҳафта Украина ғалласини экспорт қилиш бўйича музокараларда Россия, Туркия, БМТ ва Украина Истанбулда мувофиқлаштирувчи марказ ташкил этишга келишиб, портлардаги донни биргаликда назорат қилиш бўйича келишувга эришган эди.








