Ўзбекистон

Самарқандда оммавий жанжал уюштирмоқчи бўлганлар ушланди

Ҳолат юзасидан 6 киши қамоққа олинган.

Самарқандда оммавий жанжал уюштирмоқчи бўлганлар ушланди

 

Пастдарғомда содир бўлиши мумкин бўлган катта жанжалнинг олди олинди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

 

Маълум қилинишича, Пастдарғом тумани Зангибой маҳалласи ҳудудидаги ошхоналарнинг бирида овқатланиб ўтирган икки нафар шахсларга Пастдарғом тумани Бахшибой маҳалласида яшовчи, уларга олдиндан таниш бўлган Синдор, Асадбек, Рамзиддин, Камрон, Маъруф ҳамда Алижон исмли шахслар маст ҳолатда ҳеч бир сабабсиз бақир-чақир қилиб, ёнларига чақиришган ва улар билан саломлашмаганлигини важ қилиб, жанжал кўтаришган.

 

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан, ҳодиса жойига ИИБнинг тезкор ходимлари ҳамда Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари етиб бориб, барча шахслар ушланиб, жанжалнинг олди олинган.

 

Аниқланишича, Пастдарғом туманидаги “Зангибойи” ва “Бахшибойи” маҳаллаларида яшовчи ушбу шахслар ўртасида олдиндан келишмовчилик бўлган.

 

Ҳолат юзасидан ушбу жанжалга етакчилик қилган 6 нафар шахсларга нисбатан Самарқанд вилояти ИИБ хузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорлар ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда оммавий жанжал уюштирмоқчи бўлганлар ушланди | Zamon.uz