Тўқаев Зелеский билан гаплашди
Аввалроқ у “ДХР” ва “ЛХР” мустақиллигини тан олмаслигини маълум қилганди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Респубиликаси президенти матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот ташаббускори Украина томони эканлиги айтилмоқда.
“Қозоғистон президенти Туркияда БМТ воситачилигида Украина ғалласини экспорт қилиш бўйича уч томонлама келишувни ижобий баҳолади. Давлат раҳбари, шунингдек, Украинадаги вазиятни дипломатик ҳал этилиши бўйича Қозоғистоннинг ўзгармас позициясини тасдиқлади”, – дейилади хабарда.
Аввалроқ Тўқаев “ДХР” ва “ЛХР” мустақиллигини тан олмаслигини маълум қилганди.







