Афғонистон муваққат ҳукумати Тошкентга келди
Делегация 25-26 июль кунлари пойтахтдаги конференцияда иштирок этади.

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттакий бошчилигидаги Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Делегация 25-26 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференсияда иштирок этади.
Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев кутиб олган.








