Андижонда Дамас ва Матиз автоҳалокатга учради
Ҳодисага ҳайдовчилардан бирининг йўл белгисига риоя қилмагани сабаб бўлган.

Андижон вилоятининг Андижон туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса Андижон–Асака йўналишининг Андижон тумани “Минг ўрик” МФЙ ҳудудидан ўтган қисми юз берган. Автоҳалокатга Дамас автомобили қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Матиз русумли автомашинани ўтказиб юбормаганлиги сабаб бўлган.
ЙТҲ оқибатида Дамас автомашинасида бўлган 30 ёшли фуқаро бош чаноқ қисмининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Таҳлилларга кўра, ҳозирги кунда Андижон вилоятида рўй бераётган йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳар учтасидан биттаси Дамас автомобиллари иштирокида содир бўлмоқда.








