АҚШ Россияни “терроризм ҳомийси” деб эълон қилмоқчи
Ҳозирда ушбу масала қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилмоқда.

Америка Қўшма Штатлари Украинада амалга оширилган ҳарбий ҳаракатлари туфайли Россияни “терроризм ҳомийси” деб эълон қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Украинадаги элчиси Бриджит Бринк маълум қилди.
“Ҳозирда Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида белгилаш масаласини кўриб чиқяпмиз. Бу Америка қонунларига мувофиқ чуқур таҳлил қилиши керак.. Биз барча мавжуд воситалардан фойдаланамиз ва Россияни қонунчилигимизга мувофиқ жавобгарликка тортишда давом этамиз”, — деган дипломат.
Элчининг таъкидлашича, АҚШ ўз иттифоқчлари билан биргаликда бундан кейин ҳам Россияга нисбатан кенг кўламда ва мисли кўрилмаган даражада санкциялар қўллайди.








