Лaвровнинг Африкага сафари бошланди
Биринчи манзил Миср бўлади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Мисрга амалий ташрифи доирасида мамлакат раҳбарияти билан музокаралар ўтказади.
Миср Африкага ишчи ташрифининг биринчи давлати бўлади. 24-27 июль кунлари Лавров Эфиопия, Уганда ва Конго Республикасига ҳам ташриф буюради. Сафар чоғида россиялик вазир Миср раҳбарияти билан музокаралар ўтказади.
Москва Мисрни Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги етакчи шериклардан бири деб билади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Лавровнинг ташрифи натижалари икки мамлакат халқлари манфаатлари йўлида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга, Яқин Шарқ ва Африкада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига умид билдирди.








