Ўзбекистон

Наманганда истеъмолга яроқсиз 1130 литр ёғ маҳсулоти йўқ қилинди

Уни ишлаб чиқарган тадбиркорга жиноий жазо тайинлаган.

Наманганда истеъмолга яроқсиз 1130 литр ёғ маҳсулоти йўқ қилинди

 

 

Мажбурий ижро бюроси Тўрақўрғон туман бўлими иш юритувидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида сифати кафолатламаган, яширин цехда ишлаб чиқарилган 1 130 литр пахта чигитидан олинган ёғ маҳсулоти йўқ қилинди.

 

Аниқланишича, жорий йилнинг 12 февраль куни Тўрақўрғон туманидаги  ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Б. М. “Оқтош” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган жамиятда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ҳеч қандай ҳужжатларсиз яширин цех ташкил этиб, пахта чигитидан қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқараётгани аниқланган. Ўтказилган тадбир давомида пахта чигитидан ишлаб чиқарилган ёғ маҳсулоти ва ускуналар ашёвий далил деб топилиб, жиноят ишига қўшилган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суд ҳукми билан фуқаро Б. М.га Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жазо тайинланган. Бундан ташқари суд ҳукмида 1130 литр пахта чигит ёғи истеъмолга яроқсиз деб топилган ва йўқ қилиш белгиланган.

 

Умуман олганда Бюронинг туман бўлими иш юритувига жорий йилнинг 6 ойида жами 31 та йўқ қилиш билан боғлиқ умумий қиймати 72 млн. сўмлик ҳужжатлар келиб тушган. Ижросини таъминлаш мақсадида алкоголь, тамаки каби 10 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар йўқ қилинган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Наманганда истеъмолга яроқсиз 1130 литр ёғ маҳсулоти йўқ қилинди | Zamon.uz