Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи қачон иш бошлайди?
Бу бўйича Олий Мажлис Сенати маълумот берди.

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида олиб борилаётган ишларни жойига чиқиб ўрганди.
Бугунги кунда “BMP Smart Decision Private Limited” хорижий компанияси томонидан боғ ҳудудида реконструкция қилиш, бино иншоотларини қуриш ва хориждан олиб келинган аттракционлар ҳамда ўйин қурилмаларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда ва шу мақсадда 71 млрд сўм маблағ сарфланган.
Маълум қилинишича, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи жорий йилнинг биринчи сентябридан иш бошлайди.
Боғ ҳудудида олиб борилаётган ишлари Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг доимий назоратига олинган.








