Жаҳон

АҚШ Украина донини олиб чиқишнинг муқобил йўлларини қидиришда давом этмоқда

Америка томони Москванинг ваъдаларига ишонмаяпти.

АҚШ Украина донини олиб чиқишнинг муқобил йўлларини қидиришда давом этмоқда

 

Вашингтон Украина ғалласини олиб чиқиш бўйича “Б режа”ни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) раҳбари Саманта Пауэр маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Москванинг Истанбул келишувларида олган мажбуриятларини бажаришига ишонмаяпти. Дипломат “Б режа” ўз ичига ғаллани автомобиль ва темирйўл тармоқлари, шунингдек, дарё баржалари орқали олиб чиқишни назарда тутишини очиқлаган.

 

Маълумот ўрнида: 22 июль куни Истанбулда Украина донини Қора денгиз портлари орқали экспорт қилишни назарда тутувчи тўрт томонлама (Россия, Украина, Туркия ва БМТ) шартнома имзоланди. Унга кўра, Москва ғалланинг жаҳон бозорига денгиз маршрутлари орқали олиб чиқилишига тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини олди.

 

Аммо шартнома имзоланганидан бир кун ўтиб Россия Одесса портига ракета зарбаларини берди. Москва Украина ҳарбий кемасига қарата ўт очилганини таъкидлаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Украина донини олиб чиқишнинг муқобил йўлларини қидиришда давом этмоқда | Zamon.uz