АҚШ ва Буюк Британия гипертовушли ракетага қарши қурол яратмоқчи
Бу бўйича икки лойиҳа мавжудлиги очиқланди.

Британиянинг Cohort ва АҚШнинг Raytheon Missiles&Defense компаниялари гипертовушли қуролга қарши ҳимоя тизимларини яратмоқда. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
Raytheon раҳбари Уэс Кремернинг сўзларига кўра, Вашингтонда бу бўйича битта лойиҳа мавжуд ва у бошланғич нуқтада турибди. Бу тизим бир қанча сунъий йўлдошлар ёрдамида ракеталарни космосдан кузатиб туришни назарда тутади.
Cohort эса товушдан беш баробар тезроқ учадиган ракетага қарши қурол устида ишламоқда. Компания раҳбари Энди Томас бу қийин вазифа эканини айтган.
Аввалроқ АҚШ гипертовушли қурол синовини муваффақиятли ўтказгани тўғрисида хабар берилганди.







