Ўзбек ҳуқуқшунос олималари ҳақида китоб тақдимоти ўтказилди
Китоб Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан нашр қилинган.

23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида Судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан нашр қилинган “Уч машҳур ўзбек аёли” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Судьялар олий кенгаши раиси Х. Ёдгоровнинг сўзларига кўра, ушбу китобда машҳур ўзбек ҳуқуқшунос аёллари - Хадича Сулаймонова, Мамлакат Восиқова ва Ҳалима Муҳитдинованинг ибратли ҳаёти ва фаолияти архив материаллари, тарихий далиллар ҳамда уларнинг замондошлари, шогирдлари хотиралари асосида очиб берилади. Уларнинг Ўзбекистон юриспруденцияси тараққиётига қўшган муносиб ҳиссаси ҳақида китобда муҳим маълумотлар бор.
Асар устида жараёнида алоҳида аҳамият қаратилган масалалардан бири бу – ўзбек ҳуқуқшунослигининг яқин юз йиллик тарихида аёлларимизнинг тутган ўрини, кўрсатган фидойиликларини бугунги авлодга ибрат қилиб кўрсатишдир.
Тақдимотда иштирок этган суд-ҳуқуқ тизими фахрийлари, прокуратура, адлия ва суд соҳаси ходимлари, таниқли олимлар, шоир-ёзувчилар сўзга чиқиб, ушбу китобнинг амалий аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

“Бу уч аёл мамлакат тарихида катта из қолдирган. Улар Ўзбекистон юриспруденцияси тараққиётига катта ҳисса қўшган.Хадича Сулаймонова ҳақида қанча гапирсак оз. У юриспруденция соҳасида академик даражасига эришган ягона аёл бўлиб қолмоқда”, – деган суд фахрийси, собиқ адлия вазири Алишер Мардиев.







