Қозоғистон Президенти Умрага борди
Тўқаев Каъбага кириш имтиёзига эга бўлди.

24 июль куни Ислом динининг бош зиёратгоҳи – Макка шаҳрида Умра (кичик ҳаж) зиёратини амалга оширди.

«Президент Каъбага кириш имтиёзига эга бўлди. Унинг эшиклари фақат махсус ҳолатларда ва юқори шарафли меҳмонлар учун очилади. Бу Саудия Арабистони раҳбариятининг Қозоғистон Президентига кўрсатган улкан ҳурматини англатади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Қосим-Жўмарт Тўқаев Саудия Арабистони Қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан расмий ташриф билан Саудияда бўлиб турибди.







