Алиев ва Пашинян учрашувига тайёргарлик кўрилмоқда
Май ойида томонлар музокараларни давом эттиришга келишиб олганди.

Арманистон ва Озарбайжон икки давлат етакчилари учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Арманистон парламентининг ташқи алоқалар комиссияси раҳбари Эдуард Агаджанян маълум қилди.
“Менда мавжуд маълумотларга кўра, етакчилар (Арманистон бош вазири Николь Пашинян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев — zamon.uz изоҳи) учрашувига тайёргарлик кўрилмоқда. Аммо аниқ муддатларни айта олмайман”, – деган у.
Алиев ва Пашинян сўнгги бор май ойида Брюсселда музокара ўтказганди. Томонлар ўшанда июль ёки августда учрашишга келишиб олганди.
Аввалроқ Арманистон кучлари Қорабоғни сентябрда тўлиқ тарк этиши маълум бўлганди.







