КХШТ Қирғизистонда машғулотлар ўтказади
Бундан кўзланган мақсад ва вазифалар очиқланди.

КХШТ 2-5 август кунлари Қирғизистонга ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар қилинди.
Ушбу машқлар “Кобальт-2022” деб аталади. Унга аъзо-давлатлар махсус кучлари жалб қилинади.
Улар ўқув-тактик, амалий-жанговар вазифаларни бажаради. Асосий эътибор террорчи гуруҳлар ва наркотик моддаларнинг олиб ўтилишига қарши кураш бўйича тажрибаларни оширишга қаратилади.
Бундан ташқари, машғулотларга фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимлари ҳам чақирилган. Улар антитеррор амалиёти даврида юзага келган ҳолатларнинг оқибатларига қарши кураш бўйича машқ ўтказади.
Аввалроқ Ереванда КХШТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилганди.







