Олмалиқда Некcия—1 каналга тушиб кетди
Ҳодисага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

Кеча, 25 июль куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Нексия–1 русумли автомашина каналга тушиб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ҳодиса тафсилотлари бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 16:45 да Нексия–1 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси Олмалиқ шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи “Таначи-Бўка” каналига тушиб кетганлиги ҳақида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, зудлик билан қутқарувчилар воқеа жойига етиб борган ва Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар техникаларини жалб қилган ҳолда автомобил каналдан олиб чиқилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.








