Ўзбекистон

Тожикистонда Амир Темур ҳақида тўрт аср илгари ёзилган ноёб қўлёзма борлиги маълум қилинди

Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятида тожикистонлик олимлар билан мулоқот бўлиб ўтди.

Тожикистонда Амир Темур ҳақида тўрт аср илгари ёзилган ноёб қўлёзма борлиги маълум қилинди

 

Маълумки, 22-24 июль кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VI Конгресси ўтказилди. Унда дунёнинг мамлакатидан 350 нафардан ортиқ олимлар, мутахассислар, ОАВ вакиллари иштирок этди. Хусусан Тожикистон Республикасидан бир қатор олимлар ва журналистлар таклиф этилди.

 

Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов қўшни мамлакатдан ташриф буюрган олимлар билан мулоқот қилди. Тожикистонлик олимларнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг музейлари, кутубхоналари, олий таълим муассасаларида Ўзбекистон билан боғлиқ жуда кўплаб муҳим моддий ва маънавий манбалар мавжуд.

 

Икки қардош халқ асрлар давомида битта минтақада, ёнма-ён, аҳил-иноқ ҳаёт кечириб келишган. Шу боис, уларнинг маданияти, ҳаёт тарзи, урф-одатларидаги фарқлар деярли кўзга ташланмайди. Жуда кўп маданий мерос намуналар ҳатто халқаро миқёсда халқларимизнинг муштарак мероси сифатида эътироф этилган. Хусусан, Наврўз байрами, Шашмақом, палов сингари қадриятларимиз ўзбек ва тожик халқларининг  номоддий маданий мероси сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.  

 

Айни пайтда тожикистонлик таниқли олим, филология фанлари доктори. Фанлар академиясининг Индира Ганди номидаги кутубхонаси директори Шодимуҳаммад Сўфизода “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидан Тожикистонда сақланаётган Ўзбекистонга оид қўлёзмалар устида иш олиб бормоқда.

 

“Тожикистон фондларида  туркий тилдаги китоблар билан бирга Самарқанд. Бухоро, Қўқон, Хива, Тошкент шаҳарларида кўчирилган, форс-тожик тилидаги минглаб қўлёзмалар сақланади, - дейди Шодимуҳаммад Сўфизода. – Бу асарлар  ҳар икки халқнинг бебаҳо хазинаси саналади. Уларнинг аксарияти ҳали етарлича ўрганилмаган. Мазкур лойиҳа ана шу улкан бойликни ўрганиш ва тарғиб қилишда катта аҳамият касб этади”.

 

Тожикистон Миллий кутубхонаси директори Жумахон Хол Файзализоданинг сўзларига кўра, у фаолият олиб борадиган кутубхонада эски ўзбек тилида ёзилган ўндан ортиқ қўлёзмалар бор. Жумладан, Ҳазрат Навоийнинг ҳаётлик пайтида кўчирилган девонлари, Сўфи Оллоёрнинг “Саботул-ожизин”, Хиромийнинг “Баҳром ва Гуландом” манзумалари, Султонхон Адо девонининг нодир нусхалари сақланмоқда. У Ушбу нодир асарларни тадқиқ этишда Бутунжаҳон жамияти олимлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

 

Тожик олимлари билан музокаралар асносида Душанбеда Соҳибқирон Амир Темур ҳақида эски ўзбек тилида бундан тўрт аср  аввал битилган нодир қўлёзма ҳам борлиги маълум қилинди. Келгусида ана шундай асарларнинг факсимил нусхаларини чоп этиш, бугунги алифбода нашр қилиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тожикистонда Амир Темур ҳақида тўрт аср илгари ёзилган ноёб қўлёзма борлиги маълум қилинди | Zamon.uz