Жаҳон

Байден Си Цзиньпин билан нималарни муҳокама қилиши очиқланди

Оқ уй бу бўйича маълумот берди.

Байден Си Цзиньпин билан нималарни муҳокама қилиши очиқланди

 

Си Цзиньпин ва Жозеф Байден телефон мулоқотида нималарни муҳокама қилиши очиқланди. Бу ҳақда Оқ уйнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича расмий вакили Жон-Кирби маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбарлари Украина, Ҳинд-Тинч океани ва Тайвандаги вазият бўйича суҳбатлашади. Шу билан Байден икки томонлама муносабатлардаги кескинликка эътибор қаратмоқчи. Айрим маълумотларга кўра, телефон мулоқоти 28 июлда ўтказилиши мумкин.

 

Хитой-АҚШ ўртасидаги алоқалар сўнгги вақтларда янги кескинликка қараб кетмоқда. Бунга Конгресснинг вакиллар палатаси спикери Ненси Пэлосининг Тайванга эҳтимолий ташрифи сабаб бўлган. Бунга жавобан Хитой мамлакат ички ишларига ташқи аралашувнинг ҳар қандай кўринишига қарши чиқишини ва бунинг учун зарур бўлса армияни жалб қилишини таъкидлаган. Бундан олдин Байден ҳам ХХРнинг Тайванга бостириб кирган тақдирида Вашингтоннинг ҳарбий аралашувини инкор қилмаганди.

 

custom img

Тожикистон ҳижоб ва узун соқол тақиқлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Айрим ОАВларда тарқалган ҳижоб ва соқол бўйича маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Муссон ёмғирлари юзлаб биноларга зарар етказиб, 200 дан ортиқ иншоотнинг бутунлай вайрон бўлишига сабаб бўлди.

custom img

АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқдаги объектга зарба берди

Вашингтон операция АҚШ ва Саудия Арабистони манфаатларига таҳдид солаётган нишонларга қарши ўтказилганини, воқеалар Эрон ракеталари билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

custom img

Инфантино Жаҳон чемпионати улушларини хусусий инвесторларга сотмоқчи

Ташаббус UEFАнинг кескин танқидига сабаб бўлди.

custom img

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди

Зилзила оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув ишларига 4,6 мингга яқин ҳарбий хизматчиси жалб этилган.

custom img

Трамп Нетаняхуни одатдагидан совуқроқ кутиб олди

АҚШ президенти ва Исроил бош вазири ўртасидаги таранглик бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда.

custom img

Россияда Ўзбекистон фуқароси террорчилар билан алоқани яширгани учун ҳибсга олинди

Эркак халқаро қидирувдаги террорчилик ташкилоти аъзоси билан олти ой давомида мунтазам мулоқот қилган.

custom img

Японияда 7,1 магнитудали зилзила оқибатида савдо марказида портлаш бўлди

Табиий офат оқибатида электр таъминоти узилди, йўллар ва бинолар шикастланди, савдо марказида юз берган портлашдан кейин 20–30 нафар ишчи бедарак йўқолди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"