Ўзбекистон

Далаларда ғўзанинг тепасида ҳосил деярли йўқ—Пахтачилик кенгаши

Президент мазкур соҳадаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Далаларда ғўзанинг тепасида ҳосил деярли йўқ—Пахтачилик кенгаши

 

 

Бугун, 27 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Маълумки, бу соҳа қишлоқ хўжалиги ва аҳоли бандлигида алоҳида ўрин тутади. Шу боис Президент ташаббуси билан пахта етиштиришда кластер тизими жорий этилди. Ушбу тизим натижасида 350 га яқин йирик фабрика ишга туширилди. Беш йил аввал Ўзбекистонда етиштирилган пахта толасининг атиги 40 фоизи қайта ишланган бўлса, бугунги кунда 100 фоиз мамлакатнинг ўзида қайта ишланмоқда.

 

Сўнгги йиллардаги иқлим ўзгаришлари пахтачилик олдига янги вазифалар қўймоқда. Хусусан, бу йилгидай аномал иссиқ илгари ҳеч қачон бўлмаган. Ўн кундан бери Ўзбекистонда кундузги ҳарорат 43 градусдан юқори бўлмоқда. Кечки пайт ҳам кам эмас.

 

Бу пахтачилик учун фавқулодда вазият. Лекин барча имкониятларни сафарбар қилиб, ҳосилни сақлаб қолиш зарур. Бунинг учун уруғчилик, нав танлаш, ўғитлаш, суғориш ва зараркунандаларга қарши курашишни илмий ёндашувлар асосида йўлга қўйиш керак.

 

Шу маънода, давлат раҳбарининг “Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Пахтачилик кенгаши тузилгани айни муддао бўлди.

 

Йиғилишда инновацион ривожланиш вазири, Пахтачилик кенгаши раиси И. Абдураҳмонов кенгаш томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.

 

Унда айтилишича, Кенгаш аъзолари олим ва мутахассислар билан бирга Қуйи Чирчиқ, Сайхунобод, Навбаҳор, Нарпай, Вобкент ва Қоракўл туманларига бориб, ҳақиқий аҳволни ўрганган. Жумладан, уруғлик пахта экилган майдонларда кўчат тиғизлиги меъёрга нисбатан 35-40 фоизга ошириб юборилгани аниқланган. Айрим далаларда ғўзанинг тепасида ҳосил деярли йўқ, пастида эса 2-3 та кўсак бор, холос. Зарарли ҳашарот ва касаллик турлари ҳам кўпайган.

 

Йиғилишда бундай ҳолатда ғўзани парваришлаш ва ҳосилдорликни таъминлаш бўйича тавсия ва кўрсатмалар айтиб ўтилди. Уларни барча ҳудудларда амалга ошириш бўйича “долзарб 30 кунлик” эълон қилинди.


Кластер ва фермерларнинг даласига бориб, илмий ёндашув ва янгиликларни тушунтириш зарурлиги таъкидланди.

 

“Иқлим ўзгариши келгусида ҳам салбий таъсир кўрсатишини ҳисобга олиб, иш тутишимиз керак. Бу масалага илмий ёндашиш шарт”, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Вилоят ҳокимлари ушбу долзарб кунларда қилинадиган ишлар бўйича ахборот берди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Далаларда ғўзанинг тепасида ҳосил деярли йўқ—Пахтачилик кенгаши | Zamon.uz