Жаҳон

Президент мактаблари Халқаро Кембриж имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ сифатида тан олинди

Бу тўғрисида маълумот берилди.

Президент мактаблари Халқаро Кембриж имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ сифатида тан олинди

 

Президент таълим муассасалари агентлигига  хорижий ОТМларга ўқишга кириш учун талаб этиладиган А-level имтиҳонларини ўтказиш ҳуқуқи  берилди. Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълум қилди.

 

2022 йилнинг 6 ойи якунлари бўйича Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан бир қатор лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, агентлик тизимидаги 14 та Президент мактаби Халқаро Кембриж имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ сифатида тан олинди. Маълумот учун, A-level Cambridge Assessment International Education ташкилоти томонидан тақдим этиладиган сертификатлар халқаро олий стандарт сертификати ҳисобланади.

 

Жорий йилнинг май-июнь ойларида A-level имтиҳонлари Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларида бўлиб ўтди. 2022/2023-ўқув йилидан эътиборан эса Республикамиз ҳудудидаги барча Президент мактаблари мазкур имтиҳонларни ташкил қилиш режалаштирилган.

 

А- level имтиҳонлари бутун дунёдаги 1700дан ортиқ университетлар томонидан тан олинган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Президент мактаблари Халқаро Кембриж имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ сифатида тан олинди | Zamon.uz