Путин ва Эрдўғон Россияда музокара ўтказади
Музокаралар минтақавий муаммолар ва икки томонлама муносабатлар мавзусида бўлиши айтилмоқда.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг тасдиқлашича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Россия президенти Владимир Путин 5 август куни Россиянинг Сочи шаҳрида учрашади.
Песков музокаралар минтақавий муаммолар ва икки томонлама муносабатлар мавзусида бўлиб ўтишини тахмин қилмоқда.
Эрдўғоннинг Сочига қиладиган бир кунлик ташрифи Россия—Украина урушини муҳокама қилиш ва Украинадан дон етказиб беришни қайта тиклаш режасини муҳокама қилишга бағишланиши қайд этилмоқда.







