Қорақалпоғистондаги ҳодисалар ортида ташқи кучлар иштироки бор — Омбудсман
Махсус комиссия аъзолари Нукус марказий бозорида халқ фикрини ўрганди.

Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар ортида ташқи кучлар турибди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсман Феруза Эшматова маълум қилди.
“Нукус марказий бозоридаги сотувчилар намойишлар маҳаллий аҳоли томонидан ташкил қилинмагани, мамлакат тинч ҳаётини Бузишдан манфаатдор кучлар томонидан чуқурлаштирилганини маълум қилди”, – деган у.
Маълумот ўрнида: 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда оммавий тартибсизликлар содир бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ҳодисалар ташқи кучлар томонидан уюштирилганини таъкидлаган. Тартибсизликлар оқибатида 2 июль куни Республикада фавқулодда ҳолат жорий этилди. У 21 июль куни муддатидан олдин тугатилган.







