Ўзбекистон

Асакада биринчи Chevrolet Onix автомобили йиғилди

2023 йилдан мазкур турдаги транспорт воситалари оммавий ишлаб чиқарилади.

Асакада биринчи Chevrolet Onix автомобили йиғилди

 

“UzAuto Motors” АЖ Асака заводида Chevrolet Onix автомобилини серияли ишлаб чиқарилишдан олдин, PPV PPV (Pre-Production Vehicle) босқичида биринчи Onix автомобили йиғилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. 

 

Маълум қилинишича, 2023 йил бошида Chevrolet Onix автомобилининг оммавий ишлаб чиқарилиши бошланади.

 

Onix автомобилини 18 июлда ишлаб чиқарилиши бошланган Chevrolet Tracker каби GM GEM (General Motors Global Emerging Markets) платформасида ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин “UzAuto Motors” Chevrolet Onix автомобилининг қачон ишлаб чиқарилиши тўғрисида маълумот берганди. Унга кўра, жорий йилнинг август ойида Chevrolet Onix ва Chevrolet Traker 2 автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Асакадаги заводда зарурий ишлар олиб борилган.

 

Chevrolet Onix автомобилининг биринчи партияси ишлаб чиқарилгандан сўнг олти ойлик синов муддатидан ўтиши керак. Автомобиллар турли хил иқлим шароитида, ҳар хил йўлларда синовдан ўтказилади. Onix автомобилларини серияли ишлаб чиқариш фақат тўлиқ тестдан ўтгандан кейингина бошланади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Асакада биринчи Chevrolet Onix автомобили йиғилди | Zamon.uz