Ўзбекистон

Х. Сулаймонова номидаги суд экспертиза маркази фаолияти ноқонунийми?

Депутат марказнинг ўз ваколатидан четга чиқиб, иш юритаётганини айтмоқда.

Х. Сулаймонова номидаги суд экспертиза маркази фаолияти ноқонунийми?

 

 

Адлия вазирлигига қарашли Х. Сулаймонова номидаги суд экспертиза маркази ваколатидан четга чиқиб, баҳолаш фаолияти билан шуғулланиб келаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев телеграм каналида хабар қилинди.

 

Депутатнинг ёзишича, суд экспертиза марказининг баҳолаш фаолиятини амалга ошириши қонун билан тақиқланган. Конституция, қонун ёки Олий Мажлис палаталарининг қарорида ушбу марказга баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқи берилмаган.

 

Шунга қарамай, айрим фуқаролик ишлари бўйича судлар, ҳокимлик ва бошқа идоралар томонидан фуқароларнинг кўчмас мулкларини Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги суд экспертиза маркази баҳолаши бўйича қарорлар қабул қилмоқда. Бу эса фуқароларда норозилик туғдиряпти.

 

“Энг қизиғи, баҳолаш ваколати йўқ эканлигини биладиган ушбу марказ ҳам уни рад этиш ўрнига ваколатидан четга чиқиб, баҳолаш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда”, — дейди депутат. 

 

“Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 4-1-моддасига кўра, баҳоловчи ташкилот баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахсдир.

 

Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг баҳоловчи ташкилотни ташкил этиши, шунингдек баҳолаш фаолиятини амалга ошириши тақиқланади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Х. Сулаймонова номидаги суд экспертиза маркази фаолияти ноқонунийми? | Zamon.uz