Ўзбекистон

Жорий йилда Ўзбекистонда 30,4 млрд сўмлик коррупцион ҳолат аниқланди

Қонун ҳужжатларига зид равишда чиқарилган 9 та ҳужжат бекор қилинган.

Жорий йилда Ўзбекистонда 30,4 млрд сўмлик коррупцион ҳолат аниқланди

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига жорий йилнинг 1 ярим йиллигида  жами 1 169 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1 134 таси кўриб чиқилиши таъминланган.

 

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 25 та сўровнома юборилган, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 15 та тақдимнома киритилган.

 

Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, қонун ҳужжатларига зид равишда чиқарилган 9 та ҳужжат бекор қилинган. Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 7 та жиноят иши, 4 та маъмурий жавобгарлик ва 2 та интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган. Мурожаатларни ўрганишда аниқланган молиявий хато ва камчиликлар миқдори 30,4 млрд сўмни ташкил қилган.

 

Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупсиявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборат.

 

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Тошкент шаҳар бўйича 350 та, Тошкент вилояти бўйича 123 та, Қашқадарё вилояти бўйича 101 та, Наманган вилояти бўйича 78 та, Самарқанд вилояти бўйича 78 та, Фарғона вилояти бўйича 56 та, Сурхондарё вилояти бўйича 53 та, Сирдарё вилояти бўйича 51 та, Навоий вилояти бўйича 51 та, Бухоро вилояти бўйича 50 та, Жиззах вилояти бўйича 47 та, Андижон вилояти бўйича 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 44 та, Хоразм вилояти бўйича 39 та, шунингдек, чет элдан 3 та мурожаат келиб тушган.

 

2022/2023-йилларда давлат харидлари соҳасида “Коррупсиясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 28 та вазирлик ва идоралар таклифлари инобатга олинган ҳолда “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган ва Коррупсияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан тасдиқланган.

 

Давлат харидларига оид қонунчилик талабларига риоя қилиниши юзасидан жами 10 та вазирлик, идора ва ташкилотларда ўтказилган ўрганишларда 1 143 та ҳолатда 48,5 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган.


Мазкур хато ва камчиликлар 1 та ҳолатда 2,1 млрд сўмлик харид танлови талабларини бажармаслик, 4 та ҳолатда 8,3 млрд сўмлик харидларни қисмларга бўлган ҳолда амалга ошириш, 1 026 та ҳолатда 12,7 млрд сўмлик электрон/миллий дўкон, ауцион савдолари тартибини бузиш, 2 та ҳолатда 1,77 млрд. сўмлик қонунга зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги, 75 та ҳолатда 18,5 млрд. сўмлик харидларда Рақобат тўғрисидаги қонун талаблари бузилганлиги, 35 та ҳолатда 5,1 млрд. сўмлик бошқа хато ва камчиликлардан иборат.

 

Шунингдек, ўтказилган масофавий мониторинглар якунига кўра, 294,4 млрд сўмлик эълон қилинган харидлар бўйича коррупсиявий ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф қилишга қаратилган 46 та тақдимнома ҳамда жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 40 га яқин сўровнома киритилган бўлиб, натижаси бўйича 4 та жиноят ишлари ва 8 та маъмурий ишлар қўзғатилиши таъминланди, 8 та ҳолатда масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

 

Ҳозирги кунда 117  та давлат ташкилотлари, шу жумладан банкларда 907 нафар штат бирлигидан иборат коррупсияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилган. Агентлик томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 78 та вазирлик ва идораларда ички назорат тизими фаолиятининг йўлга қўйилганлик ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра, вазирлик ва идораларга ушбу йўналишдаги фаолиятни самарали ташкил этилиши юзасидан 18 та тақдимнома киритилган.

 

Ички назорат тузилмалари томонидан жорий йилнинг 1 ярмида 151,7 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланиб,  тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Жорий йилда Ўзбекистонда 30,4 млрд сўмлик коррупцион ҳолат аниқланди | Zamon.uz