Жаҳон

Лавров ва Блинкен 24 февралдан буён илк бор қўнғироқлашди

Томонлар қайси масалаларни кўриб чиққани очиқланди.

Лавров ва Блинкен 24 февралдан буён илк бор қўнғироқлашди

 

29 июль куни Энтони Блинкен Россия ташқи ишлар вазири билан телефон мулоқотини ўтказди.

 

АҚШ дипломатияси раҳбари музокараларни “очиқ ва тўғридан тўғри” деб баҳолаган. Томонлар икки давлат муносабатлари, Украина масаласи ва озиқ-овқат хавфсизлигини муҳокама қилган.

 

Сергей Лавров РФнинг Украинадаги ҳаракатлари тўлиқ якунига етказилишини таъкидлаган. Бундан ташқари, у рус аскарлари жанговар ҳаракатлар вақтида халқаро ҳуқуқ нормаларига тўлиқ риоя этаётганини иддао қилган.

 

Россия бош дипломати ўзаро маҳбуслар алмашинуви ҳақида гапирар экан, буни амалга ошириш учун “тинч дипломатия” даврига қайтиш лозимлигини қайд этган.

 

Аввалроқ Байденнинг ушбу телефон мулоқотини қўллаб-қувватлагани маълум бўлганди.

 

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Лавров ва Блинкен 24 февралдан буён илк бор қўнғироқлашди | Zamon.uz