ШҲТнинг бошқа халқаро тузилмалардан устунлиги нимада?
Сергей Лавров жавоб берди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ШҲТнинг бошқа халқаро ташкилотлардан устунлигини айтди.
“ШҲТда, масалан, НАТО бўлгани каби АҚШ ёки бошқа иттифоқчилар қолган аъзоларга ўз йўналишини мажбуран ўтказмайди. Ёки бизда худди Евроиттифоқда кузатилганидек, газ сотиб олишни тўхтатиш, унинг истеъмолини камайтириш каби талаблар бўлмайди”, – деган РФ бош дипломати.
Лавров ШҲТ ташқи ишлар вазирлари Кенгаши учрашуви доирасида Тошкентда бўлиб турибди.
Аввалроқ Лавров ва АҚШ давлат котиби ўртасида телефон мулоқоти ўтказилиши тўғрисида хабар берилганди.







