Ўзбекистон

Андижон ҳокимини ҳакоратлаган эркак 2 йилга қамалди

У, шунингдек, Ўзбекистон Президентини ТикTок орқали ҳақорат қилган.

Андижон ҳокимини ҳакоратлаган эркак 2 йилга қамалди

 

Андижонда ТикTок ижтимоий тармоғи орқали Ўзбекистон Президенти ва вилоят ҳокимни ҳақоратлаган 41 ёшли эркак 2 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

 

Вилоят суди раиси Талъатжон Мелибоев маълум қилишича, воқеа юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар тўлиқ эмас.

 

“Ишнинг ярми ҳақида хабар бериб, ярми ҳақида хабар бермаслик одамларни бошқа томонга бошлаб кетади. [Ижтимоий тармоқларда] фақат 140-модда билан, вилоят ҳокимини ҳақорат қилгани учун қамаб қўйилди дейиляпти, қолгани йўқ. Ўртоқлар, инсоф бўлиши керак-да энди. Ишнинг 158-моддаси ҳам бор”, – деган суд раиси 30 июль кунги матбуот анжуманида.

 

Шунингдек, судья музкур ҳукм 7 июль куни чиққани, лекин ҳали қонуний кучга кирмаганини маълум қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми Ўзбекистон Президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилишни назарда тутади. Бунинг учун 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижон ҳокимини ҳакоратлаган эркак 2 йилга қамалди | Zamon.uz