Ўзбекистон

Жиззахда кучли ёғингарчилик сабаб ариқ сувлари ўзанидан тошиб кетди

Ҳозирда вазият ФВБ ходимлари томонидан назоратга олинган.

Жиззахда кучли ёғингарчилик сабаб ариқ сувлари ўзанидан тошиб кетди

 

Бугун, 30 июл куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида сув тошқинлари кузатилди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, соат 16:15 ларда Фориш тумани Учма қишлоғида кузатилган қисқа муддатли ёғингарчилик оқибатида ариқ сувлари кескин кўпайиб, айрим жойларида ўзанидан тошиб чиққан.

 

Ҳодиса ярим соатга яқин давом этиб, аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонларига жиддий талафот етмаган. Жабрланганлар йўқ. Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига сел ва тошқинлар бўйича фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмаган.

 

Айни вақтда ҳодиса жойида ФВБ ходимлари томонидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият назорат остида.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Жиззахда кучли ёғингарчилик сабаб ариқ сувлари ўзанидан тошиб кетди | Zamon.uz