Ўзбекистон

“Иш битгач, сиз мени танимайсиз, мен эса сизни”

Самарқандда кадастрнинг икки ходими пора билан ушланди.

“Иш битгач, сиз мени танимайсиз, мен эса сизни”

 

Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судида навбатдаги иш кўриб чиқилиб, Давлат кадастрлар палатаси туман филиалининг икки нафар ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

 

Маълум бўлишича, филиалнинг “Кадастр йиғма жилдларини тайёрлаш бўлими” кадастр муҳандиси лавозимида ишлаб келаётган 31 ёшли ходим жорий йилнинг апрель ойида 30 ёшли ҳамкасби билан жиноий тил бириктиради. Улар фуқародан чорвачиликда фойдаланиш учун мўлжалланган ерда бино мавжуд деб ҳужжат расмийлаштириб бериш эвазига 20 млн пора талаб қилган.

 

Нуробод туманида яшовчи онахон туман кадастр филиалига келиб, 1 гектар ернинг ҳужжатларини расмийлаштириш учун мурожаат қилган. Ходимлар аёл ерни сотмоқчи бўлганини билгач, харидорнинг ўзи боғланиши учун қўл телефонини бериб юборади. Улар ерга харидор бўлган йигитга “Ерни 6 сотиҳига ҳеч қандай бино иншоотлар бўлмаса-да, мен сизга бино бор, деб кадастр ҳужжатларни расмийлаштириб бераман, фақат гап орамизда қолсин, харажати 20 млн сўм бўлади, иш битгач, сиз мени танимайсиз, мен эса сизни” дейди. 

 

Раҳбари орқали бўш майдонда бино борлиги ҳақида ҳужжат расмийлаштириб бермоқчи бўлган икки ходим тезкор тадбирда пора билан қўлган олинган. 

 

Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, ҳар иккиси Давлат кадастрлар палатаси тизимида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Шунингдек, уларнинг ойлик иш ҳақидан 15  фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

 

Муаллиф: Фарида Эшонқулова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Иш битгач, сиз мени танимайсиз, мен эса сизни” | Zamon.uz