Жаҳон

Дунёда қанча ядро қуроли бор?

Америка олимлари бу бўйича махсус ҳисобот тайёрлади.

Дунёда қанча ядро қуроли бор?

 

2022 йилда Ер сайёрасида мавжуд ядро қуроллари сони 12.7 мингни ташкил этди. Бу ҳақда Америка олимлари федерацияси тадқиқотида маълум қилинди.

 

“ ‘Совуқ уруш’якунланганидан сўнг бошланган ядро арсеналларини қисқартириш жараёнига қарамай, бу турдаги қуроллар захираси йириклигича қолмоқда. Тўққиз давлат 12.7 минг жанговар каллакка эга”, – дейилади ҳисоботда.

 

Дунёдаги 90 фоиз ядро қуроллари АҚШ ва Россияга тегишли. Уларнинг ҳар бирида 5 мингдан ушбу турдаги ракеталар бор. Хусусан, РФда 5977 дона, АҚШда 5428 дона ядро қуроллари мавжуд. Ундан кейинги ўринда Хитой (350 та), Франция (290 та), Буюк Британия (225 та), Покистон (165 та), Ҳиндистон (160 та), Исроил (90 та), Шимолий Корея (20 та) турибди.

 

Аммо тарихий масштабда ядро қуроллари сони камайганлигини кўриш мумкин. Масалан, 1986 йил, “совуқ уруш” авжига чиққан даврда уларнинг сони 70.3 мингни ташкил этган.

 

Аввалроқ БМТ бош котиби ядро қуроли хавфсизлик кафолатини бермаслигини айтганди.

 

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"