Россия "денгиз ҳукмдори"га айланиш истагида
Мамлакатнинг янги денгиз доктринаси эълон қилинди.

31 июль куни Россиянинг янги Денгиз доктринаси тасдиқланди. Владимир Путин бу бўйича тегишли қарор имзолаган.
Унда бир неча муҳим нуқталар эътиборга лойиқ. Хусусан, Москва учун дунё океанидаги энг катта таҳдид сифатида АҚШ етакчилиги ва НАТО фаоллигининг ошиши белгиланган.
"Буюк денгиз давлати сифатида Россиянинг миллий манфаатлари бутун дунё океанлари ва Каспий денгизини қамраб олади", — дейилади ҳужжатда.
Бундан ташқари, Арктика ва Шимолий денгиз йўли устувор йўналишлардан бири деб эълон қилинган. РФ ҳарбий-денгиз флоти учун авиаташувчиларни кўпайтириш ҳам муҳим мақсадлардан бири экании қайд этилган.
Аввалроқ немис генерали Москвада чексиз ҳарбий имкониятлар борлигини маълум қилганди.







