Тошкент метросида йўловчи эскалатордан йиқилиб тушди
Ҳолат юзасидан метрополитен маълумот берди.

Ижтимоий тарқмоқда Тошкент метроси Юнусобод йўналишининг “Юнус Ражабий” бекатидан Чилонзор йўналишининг “Амир Темур хиёбони” бекатига ўтиш қисмидаги эскалаторнинг ишламай қолгани ҳақида видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан метрополитен ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 31 июль куни “Юнус Ражабий” бекатидаги эскалатордан фойдаланаётган бир йўловчи эҳтиёциз ҳаракати оқибатида йиқилган ва қолган йўловчилар уни ушлаб қолишган. Бекатдаги эскалатор навбатчиси йўриқномага асосан эскалаторни ўчирган.
“Шу ўринда барча йўловчилардан эскалатордан фойдаланиш вақтида белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.







