Яна бир Африка давлати BRICS’га аъзо бўлиш истагида
Бундан олдин Саудия Арабистони ва Туркия ҳам ташкилотга қўшилиши маълум бўлганди.

Жазоир BRICS’га қўшилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Абдулмажид Таббун маълум қилди.
“Жазоирда BRICS’га кириш учун барча шартлар бор. Биз ушбу альянсга қўшилишдан манфаатдормиз”, – деган сиёсатчи.
У ушбу ташкилот унинг давлатига “икки қутбли низолар”да иштирок этмасликка ёрдам беришини таъкидлаган.
BRICS Бразилия, Россия Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикасини ўзида жамлаган халқаро ташкилот ҳисобланади. унга 2006 йилда асос солинган. BRICS+ формати ҳам мавжуд бўлиб, унга Жазоир, Аргентина, Миср, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Камбоджа, Малайзия, Сенегал, Таиланд, Ўзбекистон, Фижи ва Эфиопия давлатлари киради.
Аввалроқ саудия Арабистони, Туркия ва Миср BRICS'га аъзолик аризасини тайёрлаётгани тўғрисида хабар берилганди.







