Зеленский Макрон билан телефонлашди
Давлат раҳбарлари хавфсизлик ва озиқ-овқат масалаларини муҳокама қилган.

Владимир Зеленский ва Эммануэл Макрон мамлакатлар ўртасидаги хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик, Украинани макромолиявий қўллаб-қувватлаш ва ғалла экспортини ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Зеленскийнинг идорасига кўра, телефон суҳбати бир ярим соат давом этган.
Давлатлар раҳбарлари хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни батафсил муҳокама қилган. Украина Президенти Франция томонидан янги замонавий қуролларни етказиб бериш бўйича қабул қилинган қарорлар, шунингдек, кўрсатилган мудофаа ёрдамини таъкидлаган. Шунингдек, суҳбатда глобал озиқ-овқат хавфсизлиги мавзуси алоҳида ўрин эгаллаган.








