Ўзбекистон

Наманганда боғча боласи тилини чайнаб юбориб, вафот этди

Ҳолат юзасидан вазирлик маълумот берди.

Наманганда боғча боласи тилини чайнаб юбориб, вафот этди

 

 

Кеча, 1 август куни Наманган вилоятининг Чуст туманидаги 64-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 5 ёшли бола тилини чайнаб юбориб, вафот этди. Ҳолат юзасидан вазирлик маълумот берди. 

 

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, 2017 йилда туғилган А. Ш. 1 август куни эрталаб МТТга қабул қилинган. Таълимий фаолиятга яхши қатнашган. Кун тартибига мувофиқ тушлик қилган ва гигиена қоидаларига амал қилгач барча тарбияланувчилар қатори  ухлашга ётган. 

 

Тарбиячи уйқудан уйғониш вақти бўлганда аввал қиз болаларни, сўнгра ўғил болаларни ҳожатга олиб чиқиш учун уйқудан уйғотган. Лекин бола бошини кўтарган ва яна ётиб олган. Қизларни ҳожатдан олиб келиб  А.Ш.ни уйғотган. Шунда бола тилини чайнаб юборганлигини кўрган ва зудлик билан ҳамширани олдига биринчи ёрдам кўрсатиш учун кўтариб олиб чиққан. 

 

МТТ ҳамшираси болага биринчи тиббий ёрдамни қилиб зарурий муолажаларни амалга оширган ва тез тиббий ёрдамга хабар берилган. 

 

Тиббиёт ходимларининг ҳаракатларига қарамай бола вафот этган. Ўлим ҳақидаги маълумотномага асосан, J22 Қуйи нафас йўлларининг аниқланмаган ўткир респиратор инфекцияси; J81 Ўпка шишиши ўлим сабаби этиб кўрсатилган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан 2 август куни вилоят Мактабгача таълим бошқармаси тезкор гуруҳи томонидан дастлабки ўрганиш ўтказилган ҳамда тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар тўпланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари амалга оширилмоқда.

 

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

custom img

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

custom img

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

Президент Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди.

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

custom img

Муддатли тўлов хизматлари операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Банклар ва микромолия ташкилотларидан ташқари, муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар оператор деб эътироф этилади.

custom img

Словакия, Германия ва Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди

Улардан бири 85 млн сўм, бошқалари эса 4 минг ва 5 900 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

custom img

ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди

Баҳслар 17–22 август кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида ўтказилади.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган, ҳозирда уни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"