Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олинади
Бу бўйича президент қарори қабул қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон давлат мустақиллиги ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Унга кўра, Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олади:
2022 йил 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
2022 йил 2 сентябрь — жума (қўшимча ишланмайдиган кун - иш ҳафтаси туридан қатъи назар);
2022 йил 3 сентябрь — шанба (қўшимча ишланмайдиган кун - олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);
2022 йил 4 сентябрь — якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).
Шунингдек, қарорда "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури ҳам тасдиқланди.







