Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев “Тадбиркорлар куни”га тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказди

Августнинг ўрталаридан бошлаб жойларда вазирлар ва ҳокимлар иштирокида тадбиркорлар билан мулоқот ташкил этилади.

Шавкат Мирзиёев “Тадбиркорлар куни”га тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказди

 

 

Бугун, 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди.

 

Маълумки, 2021 йил 20 август куни давлат раҳбари тадбиркорлар билан илк бор очиқ мулоқот ўтказганди. Бу сана Ўзбекистонда “Тадбиркорлар куни” сифатида белгиланиб, бундай учрашувлар анъанавий тарзда, ҳар йили ташкил этиладиган бўлди.

 

Бу йил ҳам мазкур мулоқотга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Тадбиркорлардан савол ва таклифларни йиғиш бўйича республика штаби ҳамда “колл-марказ” ташкил этилган. Унга бугунги кунгача 7 минг 200 дан ортиқ таклиф ва мурожаатлар келиб тушган. Республика штаби аъзолари уларда кўтарилган тизимли ва хусусий масалаларни ҳар куни муҳокама қилиб бормоқда. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилмоқда.

 

Йиғилишда давлат раҳбари соҳадаги тизимли муаммоларга алоҳида эътибор қаратди.

 

Таҳлилларга кўра, хусусий мулк ҳимояси, лицензия ва рухсатномалар олишдаги бюрократия, тадбиркорлар учун кредит, ер ва бино ажратиш, солиқ маъмурчилиги ҳамда инфратузилма масалалари долзарб бўлиб турибди. Йиғилишда бу муаммоларнинг сабаблари ва уларни ҳал этиш чоралари муҳокама қилинди.

 

Давлат раҳбари ҳар бир мурожаатни, айниқса, кичик ва ўрта бизнесни қийнаётган масалаларни алоҳида назоратга олиб, қонуний ва ижобий ечим топиш зарурлигини таъкидлади. Ҳудудларга чиқиб, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш асосида бизнес учун шароитларни яхшилаш, тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

 

Август ойи ўртасидан бошлаб, жойларда вазирлар ва ҳокимлар иштирокида тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги ўтказилиши белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокидаги учрашув бу ҳафталикнинг якуний ва асосий воқеаси бўлади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев “Тадбиркорлар куни”га тайёргарлик юзасидан йиғилиш ўтказди | Zamon.uz