Жаҳон

Шрёдер: Кремль Украина билан музокараларга тайёр

Германия собиқ канцлери Туркиянинг воситачилик ролини олқишлади.

Шрёдер: Кремль Украина билан музокараларга тайёр

 

Германия собиқ канцлери Герхард Шрёдернинг сўзларига кўра, Россия Украина можаросини музокаралар столида якунламоқчи. Бу ҳақда сиёсатчи Stern нашрига берган интервьюсида айтган.

 

“Ижобий томони шундаки, Кремль муаммони музокаралар ёрдамида ҳал қилмоқчи. Икки давлат низоси якуни бўйича келишув йўналиши бор эди. Масалан, Истанбулдаги март ойидаги келишувини бунга мисол қилиб келтириш мумкин”, – деган собиқ канцлер.

 

У Туркиянинг Россия-Украина можаросини ҳал қилишдаги воситачилик ролини мақтаган. Шрёдернинг сўзларига кўра, украин ғалласини олиб чиқиш бўйича келишув яхши сигнал ҳисобланади.

 

“Балки, босқичма-босқич ўт очишни тўхтатиш режимигача бўлган келишувга эришиш мумкин”, – деб қўшимча қилган у.

 

Шрёдер 1998-2005 йилларда Германия канцлери бўлган. У Россия билан анъанавий дўстлик алоқалари тарафдори бўлган. Собиқ канцлер Путин билан дўстона алоқаларга эга. Сиёсатдан кетганидан сўнг қатор рус нефть-газ компанияларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

 

Аввалроқ Шрёдер Путин билан шахсий муносабатлардан воз кечмаслигини маълум қилганди.  

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Шрёдер: Кремль Украина билан музокараларга тайёр | Zamon.uz