Ўзбекистон

Ходимни "командировка"га юборишнинг янги тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ходимни "командировка"га юборишнинг янги тартиби белгиланди

 

Унга кўра:

 

➖ Парламент, ҳукумат ва президент администрацияси, республика даражасидаги ташкилотлар, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг барча тариф бўйича транспорт харажатлари тўлиқ қоплаб берилади;

 

➖ Бошқа ходимлар учун эконом класс чипталар тўлиқ, модомики VIP ёки бизнес классда кетса, 70%и ташкилот томонидан, қолган қисми эса ходимнинг ўзи томонидан қопланади;

 

➖Парламент, ҳукумат ва президент администрациясининг раҳбар ходимлари, республика даражасидаги ташкилотлар, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги биринчи раҳбарларининг меҳмонхона харажатлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан, яъни ҳозирда 900 минг сўмдан ошмаслиги лозим;

 

➖Парламент, ҳукумат ва президент администрациясининг ходимлари, республика даражасидаги ташкилотлар, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбар ўринбосарларининг меҳмонхона харажатлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан, яъни ҳозирда 600 минг сўмдан ошмаслиги лозим;

 

Бошқа ходимлар учун эса 1,5 баравардан, яъни ҳозирда 450 минг сўмдан ошмаслиги лозим. Алкоголь ва тамаки харажатлари эса қоплаб берилмайди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ходимни "командировка"га юборишнинг янги тартиби белгиланди | Zamon.uz