Amnesty International: Украина халқаро ҳуқуқни бузмоқда
Киев ҳарбийлар мактаб ва касалхоналардан ҳарбий мақсадларда фойдаланган.

Amnesty International Украина ҳарбийларини фуқаролик объектларини хавф остида қолдиришда айблади.
Ташкилот маълумотларига кўра, украиналиклар мактаб, касалхона ва аҳоли тураржой мавзеларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиб, халқаро ҳуқуқ нормаларини бузмоқда. Махсус тадқиқот муаллифлари Донбасс, Харьков ва Николаев вилоятларида Киев кучларининг 19 тураржой биноларига зарба берганини қайд этган.
Бундан ташқари, Amnesty International вакиллари Украина жануби-шарқидаги 29 мактабни кўздан кечирган, уларнинг 22 тасида қуролли кучлар шахсий таркиби ёки ҳарбий техника жойлаштирилган. Одессада эса зирҳли техника аҳоли яшайдиган ҳудудда турган, Бахмутда университет биносидан ҳарбий база сифатида фойдаланилган.
Аввалроқ Владимир Зеленский Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокара ўтказмоқчи эканлигини маълум қилганди.







