Ўзбекистон

Соғлиқни сақлаш вазири Антикоррупция агентлиги раҳбарига келишиб олишни таклиф қилди

Беҳзод Мусаев ССВ тизимида аниқланган молиявий хато-камчиликлар ҳақидаги маълумотлар юзасидан эътироз билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазири Антикоррупция агентлиги раҳбарига келишиб олишни таклиф қилди

 

Бугун, 4 август куни Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев ҳам иштирок этиб, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган соғлиқни сақлаш тизимидаги молиявий хато-камчиликлар ҳақидаги маълумотлар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. Бурҳоновга ўз эътирозларини билдирди.

 

“Тизимда жуда кўплаб камчиликларга эътибор берилган. Лекин жуда катта бир рақамлар қўйилиб кетмоқда. Нима учун 34-варақдаги ҳисоботда соғлиқни сақлаш тизимида 50 миллиард молиявий хато-камчиликлар дейиляпти? 45-варағида 56 миллиард?


Шундай бир кайфият борки, бу катта рақамни ортидан қувишдек. Бир нарсага келишиб олишимиз керак-да. Молиявий назорат органидан олинган маълумотлар асосида тайёрланган ҳисобот… Молиявий назорат органи аниқлади, бу коррупциявий ҳолат бўлдими ёки йўқми? Буни ҳали суд исботладими ёки йўқми?


395 та даволаш профилактика муассасаларида… Бизнинг тиббиёт тизимида 500 мингдан ортиқ ходим ишлайди. Ҳозир тиббиёт соҳаси энг коррупцион соҳа деган хулоса қилиняпти. Қани, шу 395 та ташкилот. Биз кўрганимиздан бери шу маълумотларнинг тагига етгимиз келяпти”, — деган вазир. 

 

Хусусан, вазир бу ҳисобот молиявий назорат органларининг маълумотлари асосида тайёрланганини таъкидлаб, “агар тизимда шундай коррупцион ҳолатлар бўлган бўлса, нега бирорта каттароқ тиббиёт тизимининг раҳбари ёки бошқа мансабдорга нисбатан суд томонидан қатъий чора кўрилмади?”, деган саволни ўртага ташлаган. 

 

Сенат раиси Танзила Норбоева бу маълумотларнинг асоси бўлмаса, Сенатга олиб чиқилмаслигини, бу каби масалаларда агентлик директори билан вазирликда муҳокама қилинишини таъкидлаган.

 

“Бу ер ади-бади айтиб ўтирадиган аудитория эмас-да. Бизга бу ерда миллий маърузани тақдим қилиши керак, биз уни эшитиб, ўзимизнинг топшириқларни агентликка беришимиз керак. Ҳозир агар сиз чиқиб буни гапирадиган бўлсангиз, Халқ таълими вазирлиги ёки бошқа вазирликлар чиқиб гапирадиган бўлса, бу бошқача майдонга айланиб кетади”, – деган Норбоева.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов бу маъруза бошқа идоралар билан ҳам ҳамкорликда қилинганини таъкидлаб, унга жамоатчиликда шубҳа бўлмаслигини сўраган.

 

“Бу миллий маъруза фақат агентлик томонидан ишлаб чиқилган эмас, балки коррупцияга қарши курашувчи идоралар билан биргаликда тайёрланган. Ҳозир бу ерда жамоатчилик ҳам кўряпти, бу миллий маърузага шубҳа бўлмаслигини сўрардим. Бу миллий маърузани биз март ойида тайёр қилганмиз ва вазирлик-идораларга юборганмиз”, — деган у.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазири Антикоррупция агентлиги раҳбарига келишиб олишни таклиф қилди | Zamon.uz