Тошкентдаги “Корзинка”да ёнғин чиққани айтилди
Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.

Бугун, 4 август куни ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Корзинка” савдо мажмуасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар тарқалди. Бу бўйича соат 16:32 да шаҳар ФВБга маълумот келиб тушган.
Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:37 да воқеа жойига етиб борган. Маълум бўлишича, савдо мажмуаси ичида бўлган нон пишириш печида электр симларининг қисқа туташуви юзага келган.
Ҳодиса натижасида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Вазият оқибатлари қутқарувчилар томонидан соат 16:42 да бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.








