Эрон Россия космодромидан сунъий йўлдош учиради
Экспертлар Москванинг бу қурилмадан Украинани кузатишда фойдаланишидан хавотирда.

9 август куни Россия Бойқўнғир космодромидан Эроннинг "Хайём" сунъий йўлдошини фазога олиб чиқади. Айрим Ғарб давлатлари махсус хизматлари бу тизимлар орқали Москва бир неча ой Украинани кузатмоқчи эканини таъкидламоқда.
Сунъий йўлдош юқори сифатли камерага эга, бундан ташқари, аниқ объектни кузата олади. Америка махсус хизматлари Эрон космик қурилмалари ривожланиши дастурини диққат билан кузатиб боряпти. Улар Теҳрон бундан Исроил ёки Форс кўрфазидаги араб давлатларини кузатишда фойдаланиши мумкин деб ҳисобламоқда.
Разведка хизматлари Москва дастлаб йўлдошдан Украина қўшинлари ҳаракатини кузатишда фойдаланади, деган тахминни илгари сурган.
Аввалроқ АҚШ Эрон билан ядро масаласида музокара ўтказиши маълум қилинганди.







