Путин ва Эрдўғон Сочида учрашди
Президентлар икки томонлама алоқаларни кучайтирмоқчи.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сочида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашди.
Россия-Туркия музокаралари “Рус” санаторийсида музокаралари олиб борилган. Путин ва Эрдўған аввалига яккама-якка суҳбат ўтказган, сўнгра уларга икки давлат делегациялари қўшилган. Учрашувнинг асосий мавзулари қаторида Украина атрофидаги вазият, Туркиянинг Фурот дарёсидаги эҳтимолий режалари ва икки томонлама иқтисодий масалалар муҳокама қилинган.
Россия ва Туркия Президентлари икки томонлама алоқаларни олий даражада давом эттириш борасида келишиб олишлари кутилмоқда.
Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ Туркия томонида вақт чекловлари туфайли саммитдан кейин Путин ва Эрдўғон ўртасида матбуот анжумани ўтказилмаганини айтганди.








