Тошкентда салкам 100 та дарахтга шикаст етказилгани айтилди
Ҳолат бўйича Бош прокуратура текширув бошлади.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида дарахтларга зарар етказилгани аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат бўёича Бош прокуратура томонидан текширув ўтказилаётгани маълум қилинди.
“Kun.uz” нашрининг ёзишича, кўчада камида 7 та дарахтга шикаст етказилган, бунинг учун қурувчи ташкилотга 261 млн сўм жарима белгиланган. Кўчадаги умумий 99 та дарахтда шикастланиш хавфи аниқланган.
Фаоллар аралашувидан кейин воқеа жойига бош прокурор, Экология қўмитаси раиси, шаҳар ҳокими ва Президент администрацияси вакиллари етиб келган. Шундан сўнг йўл торайтириладиган бўлган.








