Ўзбекистонлик атлетикачи қиз Жаҳон чемпиони бўлди
15 ёшли спортчи Колумбиядаги мусобақада олтин медални қўлга киритди.

15 ёшли енгил атлетикачимиз Шарифа Давронова Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди, дея хабар бермоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати.
Қайд этилишича, айни кунларда Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида (У20) Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Унда уч хатлаб сакраш дастурида иштирок этган Шарифа Давронова 14.02 метр натижа билан олтин медални қўлга киритган.
Давронова энг яқин таъқибчисини 66 сантиметрга ортда қолдирган. Унинг натижаси, У20 мавсумида мавсумнинг энг яхши кўрсаткичи бўлди:
1. Шарифа Давронова (Ўзбекистон) – 14.04
2. Соксан Аукагос (Франсия) – 13.38
3.Тиана Борас (Австралия) – 13.30.








