АҚШ разведкасининг устувор йўналиши ўзгарган — AP
Ҳукуматнинг қайси соҳалар учун махсус хизматларга катта пул ажратаётгани очиқланди.

АҚШ махсус хизматлари терроризмдан кўра Хитойга эътиборини кучайтирган. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Марказий разведка бошқармаси директори ўринбосари Дэвид Коэн ёпиқ йиғилишда Вашингтон бундан буён ҳам террорчиларни таъқиб қилишини, аммо асосий вазифа Хитойга қаршилик масаласи эканлигини айтган. AP’нинг қайд этишича, сўнгги вақтларда Америка махсус хизматларида “сокин бурилиш” содир бўлди. Юзлаб ходимлар Пекин билан боғлиқ вазифаларга ўтказилмоқда.
“Бизга Хитой ва Россия кўпроқ таҳдид туғдиради. Террорчилар Хитой каби бизнинг ҳаёт тарзимизни бузмайди”, – деган конгрессмен Жейсон Кроу.
Айрим маълумотларга кўра айнан Конгресс МРБ ва бошқа хизматларнинг фаолиятида Пекиннинг устувор йўналишига айланишига сабаб бўлган. хитой йўналишига бошқа соҳаларга қараганда кўпроқ пул ажратилмоқда.
Конгресс ХХРнинг замонавий технологиялар соҳасидаги ютуқлари ва унинг ўсиб бораётган “сиёсий ва иқтисодий амбициялари”и ҳақида кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қилмоқда.
Аввалроқ Хитой НАТОнинг янги концепциясини кескин танқид қилганди.







