Деярли 40 фоиз америкалик Байден ва Трампнинг президент бўлишини истамайди
Кўпчилик уларни мамлакат учун “энг ёмон” вариант деб ҳисобламоқда.

Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, америкалик сайловчиларнинг кўпчилиги АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ва собиқ етакчи Доналд Трампнинг иккинчи муддатга сайланишини истамайди.
Респондентларнинг 37 фоизи Трампнинг 2024 йилда қайта сайланишини мамлакат учун “энг ёмон” вариант деб ҳисобласа, 35 фоизи Байден ҳақида ҳам шундай фикр билдирган.
Трампнинг қайта сайланишига қарши чиққанларнинг демократлар 85 фоизи демократлар, 25 фоизи республикачилар. Байденнинг иккинчи президентлик муддатига қаршиларнинг 43 фоизи демократлар, 84 фоизи республикачилар.
Айни пайтда демократларнинг атиги 30 фоизи вице-президент Камала Харрис номзодини қўйса, уни қўллаб-қувватлашга тайёр. Сайловчиларнинг 52 фоизи эса Демократик партиядан бошқа бировнинг номзоди бўлишини хоҳлашларини айтган.








