Германия Украинага зенит қурилмаларини тақдим этди
Бу мамлакат ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини кучайтиради.

Германия Киевга уч дона “Гепард” ўзиюрар зенит қурилмаларини етказиб берди. Бу ҳақда Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.
Ҳарбий таҳлилчилар фикрича, бу техника орқали ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини жиддий кучайтириш мумкин. Украиналик ҳарбийлар Германияда “Гепард”дан фойдаланишни ўрганиб қайтган.
Берлин жами 30 та шундай тизимларни етказиб бериши маълум қилинган.
Аввалроқ Олаф Шольц Германия ўзида йўқ қуролларни Киевга бераётганини айтганди.







